«сурхондарё вилояти» тегли мақолалар


Ўзбекистоннинг икки вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди
1 февраль 2025, 15:04

Ўзбекистоннинг икки вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди

Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг аксарият туманларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди.

Хитойлик инвесторлар Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 млрд доллар инвестиция киритмоқчи
22 ноябрь 2024, 23:31

Хитойлик инвесторлар Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 млрд доллар инвестиция киритмоқчи

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди
15 ноябрь 2024, 21:09

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди
25 сентябрь 2024, 22:39

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Денов ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинганди.

«Водород сульфид чиқишда давом этмоқда, кўпчилик уйини вақтинчага тарк этди». Аҳоли — Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида
5 сентябрь 2024, 23:31

«Водород сульфид чиқишда давом этмоқда, кўпчилик уйини вақтинчага тарк этди». Аҳоли — Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида

Сурхондарёнинг Бойсунидаги газ конида водород сульфид сизиб чиқишда давом этмоқда. Аҳолининг «Газета.uz»га маълум қилишича, яқин атрофдаги ҳудудлар газ ҳиди билан қопланган, шу боис кўпчилик вақтинча бошқа шаҳарларга кетган, эвакуация қилинган аҳоли эса мактаб ва бошқа муассасаларда бўлиб турибди.

Бош вазир ўринбосари ва вазирлар Сурхондарёдаги водород сулфид чиққан жойга борди
2 сентябрь 2024, 20:44

Бош вазир ўринбосари ва вазирлар Сурхондарёдаги водород сулфид чиққан жойга борди

Президент топшириғига биноан Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) конига бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов, энергетика, фавқулодда вазиятлар вазирлари ва бошқалар ташриф буюрди. «Газета.uz» икки ходим шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот олди.

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши кузатилди, аҳоли эвакуация қилинди — ФВВ
2 сентябрь 2024, 05:30

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши кузатилди, аҳоли эвакуация қилинди — ФВВ

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. «Кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилинди, вазият тўлиқ назоратда, ваҳимага ўрин йўқ», — деди ФВВ. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда.

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди
15 август 2024, 13:22

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди
15 май 2024, 15:55

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди

Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.

Сурхондарёда аттракцион троси узилиб кетиши оқибатида 4 киши жароҳатланди
17 апрель 2024, 14:36

Сурхондарёда аттракцион троси узилиб кетиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Термиз шаҳридаги Bolajon маданият ва истироҳат боғида аттракцион троси узилиб кетиши сабабли 2 қиз ва 2 аёл жароҳатланди. Улардан 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган. Саноат хавфсизлиги қўмитаси аттракцион мавсум олдидан синовдан ўтказилмаганини билдирди.

Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди
27 март 2024, 22:08

Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva автомобилининг нархи туман ҳокимлари учун белгиланган лимитдан юқори эканини аниқлади. Автомобиль Сурхондарё вилояти ҳокимлиги балансига ўтказилди. Собиқ депутат Расул Кушербаев бу муаммонинг ечими эмас, деб ҳисобламоқда.

Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан Captiva сотиб олди
12 март 2024, 18:03

Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан Captiva сотиб олди

Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
27 февраль 2024, 12:39

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этди, аёл эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — бизнес, ўқиш ва ишлаш ўртасидаги танлов ҳамда маҳсулотни тарғиб қилиш ҳақида
2 февраль 2024, 19:18

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — бизнес, ўқиш ва ишлаш ўртасидаги танлов ҳамда маҳсулотни тарғиб қилиш ҳақида

Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнес марафонда ёшларнинг саволларига жавоб берди. «Отам бизнесга киришимдан қўрқарди. Бир кун қамалиб кетасан дерди», — дейди у. Ортиқхўжаев, шунингдек, Artel рекламасига нега Баҳодир Жалолов танлангани ҳақида гапирди.

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди
24 ноябрь 2023, 17:00

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Эътиборлиси, айни шу ҳудудда кечадан бери кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда ва бу сафаргиси бешинчиси ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди
23 ноябрь 2023, 14:56

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди

Сурхондарё вилоятида 23 ноябрь тонгидан буён 3 марта зилзила қайд этилди. Ҳар учала силкиниш эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди. Зилзила бу туманга яқин ҳудудларда 2−3 балли даражада сезилди.

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент
17 ноябрь 2023, 17:11

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент

2024 йилдан Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги аэропортга йўловчи самолётлари қатнай бошлайди, Сариосиё ва Тошкент ўртасида поезд қатнови амалга оширилади, деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у Бойсунда очиқ осмон музейини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди.

Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилишга 30 млрд сўм ажратилади
17 ноябрь 2023, 15:40

Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилишга 30 млрд сўм ажратилади

Президент Термиздаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига борди. У Сурхондарё ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, аммо улар шуғулланаётган спорт турлари чекланганини айтиб, бу соҳага 30 млрд сўм ажратилишини билдирди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга эса 50 млн доллар йўналтирилади.

Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди
16 ноябрь 2023, 22:38

Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди

Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди.

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда
16 ноябрь 2023, 16:59

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда

Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари Тўпаланг дарёсида «Зарчоб-3» кичик гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг